Питер Хюистра: У хали ривожланиши керак

Суперлиганинг 11-турида "Пахтакор" Сурхонни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсдан кейин "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистраўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол ишимизни анча осонлаштирди. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин иккита тўп кирита олдик. Тезкор гол ишонч берди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам ўйинни хотиржам назорат қилди. Барча футболчилар яхши ўйнашди. Бугунги ғалабадан кўнглим тўлди.

Жамоада яққол ҳужумчи йўқлиги боис Шерзод Темировни ўйнатмоқдамиз. Тўпни қабул қилиб олишда тўғри позицияда ўйнай олади. У хали ривожланиши керак. Олдинда нима бўлишини кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!