Плеймейкер дарвозабонлар. "Валенсия" посбони ҳам бу рўйхатга қўшилди

"Валенсия" дарвозабони Яспер Силлессен Испания чемпионати доирасида "Эльче"га қарши баҳсда самарали узатма амалга оширди. 

Бу 32 ёшли нидерландияликнинг Ла Лигадаги иккинчи ассисти бўлди. 

У йигирма биринчи аср дарвозабонлари орасида Марк-Андре тер Штеген («Барселона»), Яссин Буну («Севилья»), Иван Куэльяр («Леганес») ва Антонио Адан (собиқ «Атлетико» ва «Бетис» дарвозабони) каби посбонлар билан бир хил кўрсаткичга эга. 

Бу натижа бўйича "Мальорка", "Депортиво" ва "Расинг" клублари шарафини ҳимоя қилган Дуду Ават 3 та голли узатма билан пешқадамлик қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!