Почеттино: Месси мушакларида ноқулайлик сезмоқда

Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Лилль" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан парижликларнинг икки етакчиси сафдан чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бош мураббий Маурисио Почеттино аргентиналик шогирдининг ҳолатига тўхталди: "Месси нега пайшанба кунги машғулотда қатнашмади? "Марсель"га қарши беллашувдан сўнг, у одатдагидек шуғулланди. Пайшанба куни эса, мушакларида бироз ноқулайлик сезди.

Шунинг учун, Лео индивидуал тарзда шуғулланди. Келинг, вазиятни кузатамиз. Тез орада у келаси ўйинга тайёр ёки йўқлиги аниқ бўлади",-деди 49 ёшли мутахассис.

Парижликлар 11-турдан кейин 28 очко билан ички чемпионат пешқадами бўлиб турибди. 10-поғонадаги "Лилль" 15 очко жамғарган.

ПСЖда можаро! Жанубий америкаликлар жамоанинг янги аъзосини сиғдирмаяпти

ПСЖ - "Лилль": Парижликлар юлдузи учрашувни ўтказиб юборади (қайднома)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар