Почеттино

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионати 15-тури доирасида "Сент-Этьен"га қарши сафар ўйини олдидан матбуот анжуманида "Олтин тўп" учун курашда ким фаворит эканлиги ҳақида берилган саволга жавоб берди. 

"Менинг футболчиларим фаворит", - дея қисқа жавоб қайтарди аргентиналик мутахассис. Соврин учун номзодлар рўйхати 8 октябрь куни эълон қилинганди. Унда ПСЖнинг 4 футболчиси жой олган. Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Неймар ва Доннарумма шулар жумласидандир.   

Эслатиб ўтамиз, ғолибларни тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 29 ноябрь санасида бўлиб ўтади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×