Почеттино ПСЖни тарк этадиган футболчиларни танлади

ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида бир неча футболчини сотиб юборишга мажбур бўлмоқда. Бу трансферлардан клубга 200 миллион евро келиши кутилмоқда.

Агар бу иш амалга оширилмаса, Маурисио Почеттино ўзи истаган футболчиларни клубга олиб кела олмайди. Молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун бир қатор ўйинчилардан воз кечиш лозим.  

Почеттино келаси мавсумда Пабло Сарабия, Андер Эррера, Леандро Паредес, Идрисса Гейе, Тило Керер, Абду Диалло ва Лейвин Курзавага таркибдан жой бермоқчи эмас ва улар тез орада ўзига янги жамоа топиши керак бўлади.

ПСЖ ҳозирча, Жоржиньо Вейналдумни эркин агент сифатида қўлга киритди. Энди Серхио Рамос ва Жанлуижи Доннаруммага кўз тикмоқда. Парижликлар “Интер” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими трансфери учун 70 миллион евро ажратишга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!