Погбага супертаклиф!

“Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунланаётган Поль Погба ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. Манчестерликлар франциялик юлдузни ўз сафида олиб қолмоқчи. Лекин қудратли харидорлар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ПСЖ Поль Погбани Францияга қайтармоқчи ва унга катта маош белгиланган беш йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Париж клуби мутасаддилари бу масалада ўйинчининг агенти билан музокара бошлаган.

Аввалроқ, “Реал” мутасаддилари клуб ёзда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд каби қимматбаҳо ўйинчиларни олишга ҳаракат қилаётгани сабабли жамоа анчадан бери қизиқиб келаётган Поль Погбани олиш фикридан қайтгани маълум бўлганди.

Айни пайтда жароҳатини даволатаётган футболчининг трансфери 55 миллион еврога баҳоланяпти

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×