Португалия - Франция учрашувида рекорд ўрнатилди

Португалия ва Франция терма жамоалари учрашуви Европа чемпонатлари тарихидан жой олди.

Кечаги ўйинда 3 та гол пенальтидан киритилди. Европа чемпионатлари тарихида шу кунга қадар бир ўйинда пенальтидан бу қадар кўп гол киритилмаган эди.

Криштиану Роналду шу куни 2 та, Карим Бензема 1 та пенальтини аниқ амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Ҳар иккала терма жамоа ҳам мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

Энди навбатдаги босқичда Франция Швейцарияга қарши, Португалия Бельгияга қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар