Португалия қийин кечган баҳсда Қозоғистон устидан ғалаба қозонди ва финалга чиқди (видео)

Хабарингиз бор, айни кунларда Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ярим финал босқичида қўшни Қозоғистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушди.

Шиддатли ва муросасиз кечган ўйиннинг асосий бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланганч, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда 4:3 ҳисобида португалияликлар зафар қучишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)