Пойтахтда “Скандинавча юриш” марафони ташкил этилди

Марафонда “Скандинавча юриш” ихлосмандлари, шунингдек Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ходимлари, спорт та‘лим муасасаларининг раҳбарлари ва тренер-методистлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика кафедраси талабалари, жами 300 нафардан зиёд киши қатнашди

Марафонда “Скандинавча юриш” ихлосмандлари, шунингдек Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ходимлари, спорт таълим муасасаларининг раҳбарлари ва тренер-методистлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика кафедраси талабалари, жами 300 нафардан зиёд киши қатнашди.

юрииш

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрьдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни яна-да ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрьдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини та‘минлаш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Скандинавча юриш” марафони ташкил этилди.

Марафонда “Скандинавча юриш” ихлосмандлари, шунингдек Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт та‘лим муасасаларининг раҳбарлари ва тренер-методистлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика кафедраси талабалари, жами 300 нафардан зиёд киши қатнашди.

юриш

Жумладан, тадбирда Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмоновлар ҳам иштирок этди.

Оммавий юриш марафонига бугун соат 11:00да Ўзбекистон Давлат сан‘ат музейи олдидан старт берилди. Унда иштирокчилар Ислом Каримов номидаги кўча бўйлаб ҳаракатланишган ҳолда «Халқлар дўстлиги» майдонининг орқа томонида барпо этилган марра чизиғи томон жами 4,6 километр масофани босиб ўтишди.

Марафон якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар