Превью.

Суперлига 11-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон" меҳмони бўлади. Ўйин "Сурхон" уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ёритиш тизими талаб даражасида эмаслиги сабабли "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 28 та баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 22 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Сурхон" зафар қучган. Бир марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол қилган "шерлар" ўз дарвозаларидан 26 та тўп ўтказиб юборишган. Термиздаги ўйинларда "Пахтакор" 9 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Голлар нисбати 31га 17ни ташкил қилади. Жами 13 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган. Ўтган йили Термиздаги баҳсда "шерлар" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар бор. "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов, "Сурхон"дан Асрор Ғофуров ушбу баҳсда майдонга тушмайди.

"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар