Президент қишда

"Барселона" президенти Жоан Лапорта қишки трансферлар режасини очиқлади.

Marca нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти жамоа мухлислари уюшмаси вакиллари билан кечки овқат пайтида, январь ойида учта янги футболчи билан шартнома имзолашни ваъда қилган.

"Барса"нинг асосий мақсадларидан бири юрагида муаммоси бўлган Серхио Агуэронинг ўрнига муносиб марказий ҳужумчи топишдир. Лапорта шунингдек, бўлажак трансферларнинг барчаси жамоанинг янги бош мураббийи Хави билан ҳамфикрликда амалга оширилишини алоҳида таъкидлаган.

Ла Лигадаги маош чегараси туфайли “Барса” январда бир қанча футболчилар билан ҳам хайрлашмоқчи.

"Барселона" ҳозирда 16 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар