ПСЖ 100 миллион евролик ўйинчиларни сотмаса “Барса”нинг куни бошига тушади

Ёзда “Барселона” молиявий фэйр-плей туфайли Лионель Месси билан янги шартнома туза олмаганидан хабарингиз бор. Бир неча ёрқин юлдузлар, хусусан, Лионель Мессини ҳам ўз сафига қўшиб олган ПСЖ тезроқ бир неча ўйинчиларини сотиб олмаса, “Барселона”нинг кунига тушиши мумкин.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, Париж клуби 2022 йилнинг ёзигача бюджетдаги дефицитларни бартараф этиши керак бўлади. Акс ҳолда, клуб молиявий фэйр-плейга зид иш қилган бўлади ва муаммоларга дуч келиши аниқ.

Вазиятдан чиқиш учун клуб умумий трансфер суммаси камида 100 миллион еврони ташкил қиладиган бир неча футболчини сотиб юбориши керак.

Клуб хўжайинлари молиявий фэйр-плейни таъминлаш учун Мауро Икарди, Юлиан Дракслер, Рафинья, Левен Курзава, Тило Керер, Абду Диалло ва дарвозабон Серхио Рикони трансферга қўйишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!