ПСЖ футболчилари Почеттино ўрнига айнан шу мураббийни келишини истамоқда

“Пари Сен-Жермен” футболчилари ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетган тақдирда унинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллашини истамоқда.

Франциялик мутахассис ҳам манчестерликлардан таклиф олганди. Бироқ, Зидан инглиз тилини билмаслиги учун Англияда ишлаш вариантини рад этди. Шундан сўнг, инглизлар Почеттинога  эътибор қаратди.

ПСЖ раҳбарияти ҳам “Манчестер Юнайтед”га ўтиш истагини билдирган аргентиналик бош мураббий ўрнига Зиданни олиб келишга тайёр. Улар шу кунларда Зинедин билан боғланган ва бўлажак ҳамкорлик бўйича музокара бошлаш таклифини берган.

Манбаларнинг маълум қилишича, “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрган Зидан ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Халаифий билан дўстона алоқага эгалиги учун жамоани бошқаришга рози бўлмоқчи.

Шунингдек, Почеттино ПСЖ спорт  директори Леонардо билан чиқиша олмаётгани учун ҳам Париждан тезроқ кетишга шошилаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар