ПСЖ ишончли ғалабани қўлга киритди

Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпелье" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда Почеттино шогирдлари ишончли тарзда ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 14-дақиқасида Гейе ҳисобни очган бўлса, асосий вақт тугашига бироз вақт қолганда Дракслер жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. 

Навбатдаги 3 очкони қўлга киритган парижликлар айни дамда 22 очко тўплаб, пешқадам бўлиб турибди. "Монпелье"да айни дамда 9 очко бор ва улар 11-поғонадан жой олган. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!