ПСЖ Мбаппе билан шартнома имзолади

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоанинг етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг  укаси Итан билан уч йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақида парижликларнинг расмий сайти хабар тарқатди.

15 ёшли Итан Мбаппе ПСЖ академиясида шуғулланаётган эди.

Париж клубининг бу иши Килиан Мбаппени клубда қолишга кўндириши мумкин. Ҳозиргача, томонлар янги шартнома борасида бир қарорга кела олмаяпти.

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе илгари сурган талабларни қондиришга ваъда қилаётган бўлса-да, истеъдодли ҳужумчи  бошқа клубга ўтиб кетиш фикридан қайтгани йўқ.

2018 йилдан бери ПСЖда ўйнаётган Килиан тез орада янги битим имзоламаса, клуб уни ёзги трансферлар якунлангунга қадар 120-150 миллион еврога сотиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар