ПСЖ Мбаппе ҳақида муҳим хабарни эълон қилди

"Пари Сен-Жермен" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе касал бўлиб қолди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Футболчига ЛОР инфекцияси ташхиси қўйилган. Тафсилотлар икки кун ичида эълон қилинади. Унинг 29 октябрда “Лилль”га қарш учрашувда майдонга тушиши ҳозирча маълум эмас.

22 ёшли Мбаппе жорий мавсум ПСЖда жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар