ПСЖ Мбаппе ўрнига супертўпурар оладиган бўлди

Ёзги трансферлар вақтида Килиан Мбаппени “Реал”га трансфер қилишга кўнмаган ПСЖ раҳбарияти агар мавсум охиригача ҳужумчини янги шартномага кўндира олмаса, ўрнига бошқа тўпурар олишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, парижликлар Мбаппе кетадиган бўлса, ўрнига “Боруссия”дан Эрлинг Холандни олиб келади. ПСЖ аввал ҳам норвегиялик футболчини ўз сафига чорлаган эди. Бироқ, Холанд Франция чемпионатида ўйнашни истамаган. Лионель Мессининг ПСЖга ўтиши вазиятни ўзгартириши мумкин.

Гарчи парижликлар молиявий имконияти бошқа клубларникидан анча юқори бўлса-да, Холандни олиш осон бўлмайди. Чунки норвегиялик футболчи ҳам худди Килиан Мбаппе сингари “Реал”да тўп тепишни орзу қилмоқда.

“Қироллик клуби” эса келаси ёза Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритиб, Эрлинг Холанд учун харажат қилишга тайёрлигини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
05/09/2021 20:50
Mbappe uchun qasos olarkande real
PSJ sotmi xato qildi manimcha endi bir birini ayashmidi bu klublar

Минбар

Барча блоглар