ПСЖ Мбаппени текинга қўйиб юбормаслик учун, шу ишни қилмоқчи

ПСЖ жамоаси ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган Мбаппе билан шартнома имзолашга умид қилмоқда. 

Клуб спорт директори Леонардо унинг атрофидагилар билан доимий алоқада. Парижликлар французни жамоада қолишга кўндирмоқчи. Унга ПСЖ лойиҳасида асосий роль кафолатланган. 

У кетган тақдирда ҳам Пари Сен-Жермен 22 ёшли футболчига бошқа клубга қўйиб юбориш шарти билан қисқа муддатли шартнома таклиф қилмоқчи. Сабаби, клуб Мбаппе трансферидан пул ишлаб олиш ниятида.  

Эслатиб ўтамиз, иқтидорли вингерга айни дамда асосий даъвогар Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳисобланади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар