ПСЖ мухлислари учун хушхабар!

Бугун эрталаб ПСЖ футболчилари Лионель Месси ва Неймар жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. 

29 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси сафида сонидан жароҳат олганди. У Франция чемпионати доирасида "Нант" билан бўладиган учрашувда майдонга тушмайди. 

Бугун, шунингдек, машғулотларда Леандро Паредес, Марко Вератти ва  Преснель Кимпембе ҳам кўриниш берди. 

Қайд этиш жоиз, ҳали парижликлар сафида дебют қилмаган Серхио Рамос ҳам айни дамда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!