ПСЖ навбатдаги учрашувини Мессисиз ўтказиши мумкин

"Пари Сен-Жермен" клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ташхис натижаларини эълон қилди.

"Лионель бугун МРТдан ўтказилди, шундан сўнг унинг суягида жароҳат борлиги тасдиқланди. Қайта текширув 48 соат ичида ўтказилади", - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Месси катта эҳтимол билан 22 сентябрь куни Франция чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган "Метц"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Лион”га (2:1) қарши ўйиннинг 76-дақиқасида Мессини захирага олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)