ПСЖ сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган "Ланс" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

Ўйиннинг 62-дақиқасида Фофана ҳисобни очди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Вейналдум мувозанатни тиклади. 

Ушбу дурангдан сўнг парижликлар ҳисобидаги очколар сони 42 тага етди. Айни дамда улар Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 27 очкога эга "Ланс" эса 5-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!