ПСЖ супер трансферни амалга оширмоқчи

ПСЖ "Реал" футболчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "El Nacional" нашри.

Винисиус ҳалигача мадридликлар билан янги битим имзоламади. ПСЖ Неймар ва Маркиньос ўз ҳамюртини Парижга келишга кўндира олади, дея умид қилмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳужумчи бу йил ажойиб ўйин намойиш қилмоқда. У жорий мавсум Ла Лига доирасида 17та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ҳамда 4та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!