ПСЖ юлдуз ҳужумчисини сотиши аниқ бўлди (у сиз ўйлаган футболчи эмас)

ПСЖ клуби раҳбарияти мавсум якунланлангач, бразилиялик ҳужумчи Неймар билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Париж клуби президенти Носир Ал-Хелаифи ёзги трансферлар даврида жамоа таркибини янгиламоқчи. Неймарнинг сотувидан тушадиган маблағ эса жамоа бюджетига яхшигина фойда келтириши мумкин.

29 ёшли футболчининг хизматлари "Барселона"га ва АПЛ клубларига таклиф қилинмоқда.Трансфер қиймати эса, 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар