ПСЖ юлдузи жароҳат олди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ ва "Брюгге" ўзаро муроса кўчасини танлади. Мазкур баҳсда парижликлар юлдузи Килиан Мбаппе жароҳат олди.

Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино шогирдининг ҳолати тўғрисида маълумот берди: "У ўнг тўпиғини шикастлаб олган. Килиан аллақачон иккала тўпиғи билан ҳам муаммоларга дуч келиб улгурди. Пайшанба куни бу ҳақда аниқ маълумотга эга бўламиз", - дейди мураббий.

22 ёшли футболчи 51-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. "ПСЖ" - "Брюгге" ўртасидаги баҳснинг 15-дақиқасида Мбаппенинг узатмасидан сўнг Эррера рақиб дарвозасини ишғол қилди. 27-дақиқада Ханс Ванакен киритган гол эса "Брюгге"га 1 очко тақдим этди.

Килиан Мбаппе ўтган мавсум парижликлар либосида 47 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 42 гол ҳамда 11 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар