ПСЖда можаро! Жанубий америкаликлар жамоанинг янги аъзосини сиғдирмаяпти

Мавсум аввалида ПСЖ сафида келиб қўшилган Жоржиньо Вейналдум мослашув жараёнида муаммога дуч келмоқда.

"L’Equipe" нашри хабарига кўра, Вейналдум Париж клубининг жанубий америкалик футболчилари билан келиша олмаяпти. Машғулотлар вақтида улар икки томон бўлиб, тушунмовчилик юзага келмоқда.

Бунга сабаб қилиб, нидерландиялик футболчининг Паредес билан бир позицияда эканлиги кўрсатиляпти. Гап шундаки, Лотин Америкаси вакиллари асосий таркибдаги жой учун курашда Леандро ютқазиб қўйишидан хавотирда.

30 ёшли Вейналдум жорий мавсум ПСЖ либосида 14 ўйин ўтказди. 27 ёшли Паредес эса, 3 учрашувда майдонга тушган.

ПСЖ - "Лилль": Парижликлар юлдузи учрашувни ўтказиб юборади (қайднома)

Почеттино: Месси мушакларида ноқулайлик сезмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!