ПСЖда порлолмаган юлдузга зўр харидор чиқди

“Ливерпуль” ғалабалари катта ҳисса қўшганидан кейин катта маош орзусида ПСЖга ўтган Жоржиньо Вейналдум Франция чемпионатини тарк этишни истаяпти.

Маурисио Почеттино жамоасида нидерландиялик ярим ҳимоячи ўзи истаган даражада муҳим ўйинчига айлана олмади.

Вазиятдан “Арсенал” фойдаланиб қолмоқчи. “Канонирлар” қишки трансферлар вақтида Вейналдумни Англия премьер-лигасига қайтаришни режалаштирган.

31 ёшли футболчининг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Вейналдумга “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ, футболчига ПСЖ таклиф қилган шартнома маъқул бўлди ва у эркин агент сифатида Францияга йўл олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар