ПСЖга яна бир суперҳужумчи керак

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисонга харидор бўлмоқда.

Парижликлар асосий юлдузи Килиан Мбаппени янги шартномага кўндира олгани йўқ. Футболчи ёзда бошқа клубга ўтиб кетиши кутиляпти. Почеттино унинг ўрнида “Эвертон” етакчисига айланган Ришарлисонни ўйнатмоқчи.

Бу футболчининг ПСЖ вакили Неймар билан алоқалари яхши. Бу унинг Парижни танлашида муҳим омил бўлиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар