ПСЖнинг 6 нафар етакчиси бугун ўйнамайди

ПСЖ Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Клермон"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. 

Кутилганидек, парижликлар сафида мазкур баҳсда аргентиналик ва бразилиялик футболчилар: Лионель Месси, Анхель Ди Мария, Леандро Паредес, ва Неймар майдонга тушмайди. 

Қолаверса, жароҳати сабабли Серхио Рамос, Марко Верратти, Хуан Бернат, Колен Дагба ҳамда Левен Курзава ҳам ушбу учрашувни ўтказиб юборади. ПСЖ – "Клермон" беллашуви 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар