ПСЖнинг Мбаппега юборган бу сафарги супертаклифи қандай бўлди?

ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашга кўндирмоқчи.

RMC Sport хабарига кўра, француз клуби 22 ёшли ҳужумчига ПСЖдаги энг юқори маошни таклиф қилмоқда. Мбаппе эса келажаги борасидаги якуний қарорини яқин ҳафталарда қабул қилмайди. У бутун эътиборини ПСЖга қаратади, шунингдек, “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалига тайёргарлик кўради. Килиан жорий мавсумда ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи.

Мбаппени масаланинг молиявий томони қизиқтирмаяпти. Ёзда у юрагига қулоқ солади. Агар Килиан Франциядаги фаолияти тугаганини сезса, шартномани узайтирмайди ва "Реал"га ўтади.

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи ПСЖ сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!