Пул муҳимми ёки жамоа?

“Интер” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Наполи”да ўйнаётган Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсиньени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аслида 30 ёшли футболчи фаолиятини Неаполь клубида давом эттиришга қарши эмас ва  раҳбарият маошини оширишини кутмоқда. Бироқ, “Наполи” етакчи ҳужумчисига ҳам маоши пасайтирилган шартнома таклиф қилмоқчи.

Бу вазиятдан фойдаланиб қолишни истаган “Интер”  Инсиньега ҳозирги маошидан кўпроқ маблағ беришни ваъда қиляпти.

Инсинье келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. У А Серияда пешқадамлик қилаётган ва жорий мавсумда чемпионликка эришиш имконияти юқори баҳоланаётган жамоани ташлаб кетолмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)