Пули йўқ “Барса” қиммат ўйинчини олмоқчи

“Барселона” қишки трансферлар даврида “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Александр Исакни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Маълумки, айни пайтда каталонияликлар молиявий инқирозни бошдан ўтказмоқда. Клубнинг қарзлари тинимсиз ўсиб боряпти. Шу боис, кўпчиликни “Барселона” ўзи режалаштирган трансферларни қандай амалга ошириши қизиқтиради.

Александр Исакнинг “Реал Сосьедад” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб швециялик ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 10 та учрашувда учта гол урди ва жамоасининг Испания чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб туришида муносиб ҳисса қўшмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар