Путин

Россия федерацияси президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган “Евро-2020” ўйинларига ташриф буюришни режалаштирмаган.

"Ҳозирча жадвалда футбол бўйича учрашувлар йўқ", - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Санкт-Петербургда “Евро-2020”нинг яна бешта учрашуви бўлиб ўтади. Жумладан, эртага Россия терма жамоаси Финляндияга қарши ўйнайди.

Кейинчалик ушбу шаҳар Швеция - Словакия, Финляндия - Бельгия, Швеция - Польша ўйинларини, шунингдек мусобақанинг 1 та чорак финал учрашувига мезбонлик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар