Пьянич гол урган ўйинда

Европа майдонларида ҳам ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги ўйинлар давом этмоқда. “D” гуруҳида Қозоғистон терма жамоаси сафарда Босния ва Герцеговина билан куч синашди. Ўта муросасиз кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Исламбек Куат 52-дақиқада Қозоғистонни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада мезбонлар етакчиларидан бири Миралем Пьянич пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқада эса Лука Менало мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин 90+5-дақиқада Бахтиёр Зайнутдиновнинг голи Қозоғистонни мағлубиятдан сақлаб қолди - 2:2.

васильев_1

Мана шундай қизиқарли кечган беллашувда “Андижон”нинг қозоғистонлик легионери Владислав Васильев асосий таркибда майдонга тушди. 82-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

Шунингдек, боснияликлар сардори Эдин Жекога ҳам сариқ карточка кўрсатилди ва у ўйинни тўлиқ ўтказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар