Қаҳрамонлик кўрсатган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланмоқда?

А сериянинг 12-турига келиб, Элдор Шомуродовнинг йўллари очилиб кетди. Кетма-кет очко йўқотишлар, мағлубиятлар ва танқидлардан кейин Жозе Моуриньо “Венеция”га қарши учрашувда ёзда олинган икки марказий ҳужумчи – Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахамни бошланғич таркибда ўйинга туширди.

Айтиш жоизки, голларга бой бўлган учрашувда айнан мана шу икки футболчи “Рома” голларига ўз ҳиссасини қўшди.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

“Рома”нинг 2:3 ҳисобидаги аламли мағлубияти билан якунланган учрашувда римликларнинг ҳисоб тенглаштирган биринчи голини Элдор Шомуродов 43-дақиқада киритди. Унинг гол уришида Абрахамнинг хизмати катта бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.  Легионеримиз 12-турга келиб, “Рома” футболчиси сифатида А Сериядаги дебют голини нишонлади.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Шомуродов қарзини узиб қўйди. Элдор Шомуродов англиялик ҳамкасби Абрахамга ўта қулай  пас ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олишига замин яратди.

Ўйинни иккинчи ярмида “Рома” иккита тўп ўтказиб юборди ва Шомуродовнинг қаҳрамонлиги жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

“Рома”нинг ашаддий мухлислари мағлубиятдан ғазабда ва ижтимоий тармоқларда Жозе Моуриньони кесқин танқид қилмоқда. Улар португалиялик мураббийни жанговар таркиб туза олмаганликда ва таркиб танлашда хатога йўл қўяётганликда айблашмоқда. Шунингдек, римлик ишқибозларни ҳимоянинг бўшлиги ҳам жумбушга келтирмоқда.

Sports.uz портали ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар орасидан Элдор Шомуродовга тегишли фикр-мулоҳазаларни ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола қилишни давом эттиради.

1629401247_shomu

Демак, биттадан гол ва ассист муаллифи ҳақида нималар дейишмоқда?

Carrie Foo:

“Рома” Моуриньога сарфлаш учун яна қанча маблағ беради? Жозенинг талабларини қондиришга “Рома”нинг ортиқча бюджети йўқ. Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахамни сотиб олишгани яхши бўлган экан. Улар бугун ўзини кўрсатди. Лекин ярим ҳимоя ва мудофаа чизиғини мустаҳкамлашга пул топилмаяпти.

Ferid-Braco Ekinović:

Эдин Жекони бепул бериб юбориб, Шомуродов ва Абахамни қарийб 60 миллионга сотиб олишди. Бу ҳужумчилар ниҳоят биргаликда самара бера бошлади.

Amahle Mackayar:

Агар Жозе Моуриньо Брайан Кристантега ишонишда давом этаверса, тез орада ишсиз қолади. Бу йигит умуман бефойда ўйинчи. Ўйинга қўшилган Никола Дзаньоли ҳам худбинларча ўйнайди ва фойда келтирмай қўйди. Улардан Элдорнинг фойдасига кўп тегяпти.

Marco Pittaluga:

Энг юқори баҳони Шомуродов ва Абрахамга беринглар. “Рома”нинг ҳужумида сифат ошиб, яхши даврлар келишини ишонч билан кутиш керак эди холос. Моуриньо ҳам қўл остидаги футболчилардан фойдаланишни ўрганса яхши бўларди.

Massimo Civita:

Иккинчи бўлимни расво қилишди. Жордан Верету ва Брайан Кристанте ишончни оқламади. Тэмми ва Элдор бирга ўйнашлари кераклиги маълум бўлди. Моуриньо тактикани шунга мослаб, ўзгартириши шарт. Шомуродов ва Абрахамдан бошқаларига уят! Бу кетишда Моуриньонинг ўрнига янги мураббий топишга тўғри келади. Захира ўриндиғида ўйинни кучайтирадиган ҳеч ким йўқ. Қишда бўш ўринларни тўлидириш керак, лекин бу жуда кўп пулни талаб қилади.

3203851-65632288-2560-1440

“Рома” сўнгги еттита учрашувдан фақат биттасида зафар қучди, қолганларида дуранг ва мағлубият. Жозе Моуриньо жамоаси бу ўйин билан жорий мавсум учун олдига қўйилган вазифа – миллий чемпионатда кучли тўртликка кириб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш, Италия кубоги ва Конференциялар лигасида бош совринни қўлга киритишни уддалай олмаслиги аниқ.

Демак, Жозе Моуриньо олдида ҳали ечимини кутаётган масалалар кўп...

Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Corriere dello Sport: Шомуродов бугун илк дақиқадан ўйнайди!

хшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Diyorbek Ne'matov
08/11/2021 09:08
@EldorShomurodov14_roma shu kanalda eldor Shomurodov haqida yangiliklar mavjud obuna bolishni unutmang