Қатар ўртоқлик учрашувида Португалия билан ўйнади (видео)

Кеча Қатар ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Венгрияда кечган баҳс 1:3 ҳисобида португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ғолиб жамоа сафида голларни Андре Силва (23'), Отавио (25') ва Бруну Фернандеш (88') киритди. Қатарнинг ягона жавоб голига эса Абделькарим Хассан (61') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар