Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ташкил этилган "Қирғизистон марвариди" халқаро турнирида иштирок этган Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоси бир қатор муваффақиятли натижалар қайд эди.

Мураббийлар Тимур Муҳаммеджонов ҳамда Муниса Қорабоева бошчилигида катталар ва ўсмир-ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси якунда 6 та олтин, 3 та кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. 

Жумладан, Файзулло Назархонов, Муниса Қорабоева, Жамшид Сайфуддинов, Одина Ҳабибуллаева, Наргиза Болтабоева, Муҳаммадовуд Мирсодиқов турнирнинг юқори пробали медалига эга чиққан бўлса, Шукур Қурбонов, Диёр Маматқулов ва Ҳусниддин Маҳаммаджонов иккинчи ўринни банд этди. Шунингдек, Мавлуда Олимова, Шаҳриёр Тўланбоев учинчи ўринни қўлга киритди. 

Шу тариқа, 19 нафардан иборат терма жамоамиз аъзолари жами, 11 та медалга эга чиққа ҳолда, турнирдаги иштирокини якунлади. Мазкур муваффақият билан кикбоксингчиларимиз ва уларнинг мураббийларини муборакбод этамиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар