Қирғизистонда ушу саньда терма жамоамиз 12 та медални қўлга киритди

Айни кунларда Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида анъанавий "Қирғизистон марвариди" дея номланган халқаро фестиваль бўлиб ўтмоқда. Мазкур фестивалда 10 та яккакураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. 

Турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Жумладан ушу саньда бўйича ёшлар ва катталар ўртасида мураббийлар Туйғун Саидов ва Жамолиддин Салимжонов бошчилигида 20 нафардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. 

Қувонарлиси терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Айниқса 85 кг вазн тоифасида Нурилло Саидов ушбу фестиваль чемпионлик камарини соҳибига айланди. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Нурилло Саидов кетма-кет учинчи бор ушбу мусобақа чемпионига айланди. 

Шу ўринда мазкур муваффақитя билан терма жамоамиз аъзолари ва мураббийларини табриклаймиз! Қолган спорт турларидаги натижаларни ҳам эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!