Қишда Шомуродовнинг жамоасига зўр футболчи келиши мумкин

"Рома" клуби раҳбарияти кейинги трансфер ойнаси режалари устида иш бошлаб юборди.

Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти марказий ярим ҳимоячи лавозимига номзодларни қидирмоқда. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўтган ёзги трансферлар даврида ҳам айнан мана шу чизиқ кучайтирилишини талаб қилган. Бироқ, римликлар янги ярим ҳимоячини сотиб олмади.

"Боруссия" Мюнхенгладбах клуби ярим ҳимоячиси Денис Закария ҳозирда “бўрилар”нинг асосий трансфер мақсади сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда Corriere dello sport хабар тарқатмоқда.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Закариянинг айни дамдаги трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Швейцария терма жамоаси футболчиси жорий мавсум “Боруссия” сафида 2 та ўйин ўтказиб,  1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!