"Қизилқум" - "Бунёдкор": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • Суперлига
  • 11-тур

Қизилқум

  • Эркин Бойдуллаев 20'
2 : 1

26/06/2021 20:00

Бунёдкор

  • Миржаҳон Мираҳмадов 76'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Бунёдкор" меҳмонда мағлубиятга учради.

  • 90+4'

    Жарима майдони ичига оширилган тўпни Нестеров ушлаб олди.

  • 90+2'

    Григалашвилини бугун тўхтатиш анча қийин бўлди. "Бунёдкор" футболчилари бу сафар ҳам унга нисбатан қоида бузди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Беҳруз Саъдуллоевнинг зарбасидан кейин Ягудин тўпни ушлаб олди.

  • 87'

    Ортда қолган вазиятлар футболчиларни тизгиндан чиқариб юборди.

  • 85'

    Икки рақиб футболчиси Икромов ва Иззатовга қўли билан зарба берган Убайдуллаевни четлатиш тўғри қарор бўлиши мумкин, аммо жабрланувчи Иззатов нима сабабдан қизил карточка олгани ҳамон тушунарсиз.

  • 85'

    Ҳакам Иззатов ва Убайдуллаевни майдондан четлатди.

  • 84'

    Муҳсин Убайдуллаев ва Суҳроб Иззатов жанжаллашиб кетди. Футболчилар анча жиддий тортишди. 

  • 82'

    Беҳруз Саъдуллоевнинг кучли зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтариб қолди.

  • 80'

    Бир рақибини усталик билан алдаган Григалашвили ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 78'

    "Қизилқум" сафида Жасур Азимов ўрнига Беҳруз Саъдуллоев майдонга тушди.

  • 76'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Мираҳмадов дарвозага йўллади.

  • 74'

    Тўлиқ устунлик "қалдирғочлар" томонда бўлиб турибди.

  • 72'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Нестеров ушлаб олди.

  • 71'

    Сўнгги дақиқаларда Мақсудов шогирдлари фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 69'

    Муҳаммадодил Қаҳрамонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 66'

    "Бунёдкор" таркибида футболчи алмашди: Улуғбек Абдуллаев ўз ўрнини Муҳаммадодил Қаҳрамоновга бўшатиб берди.

  • 64'

    Қамбаров ўрнига Шерали Жўраев майдонга тушди.

  • 62'

    Файзулла Қамбаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўйинни давом эттиролмайди.

  • 60'

    Олис масофадан берилган зарбани Нестеров ушлаб олди.

  • 57'

    Мате Ватсадзе воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Унинг зарбаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

  • 55'

    Сўнгги дақиқаларда "қалдирғочлар" нисбатан фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 53'

    Жарима майдони ичидан берилган зарбани Нестеров қайтарди.

  • 52'

    Салим Мустафоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 50'

    Мақсудов шогирдлари стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо жамоа ундан унумли фойдалана олмади.

  • 48'

    Навоийликлар иккинчи таймда ҳам тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида пойтахтликларда ўзгариш: Тўраев ва Эргашев ўрнига Рашидов ҳамда Иззатов майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Ҳисоб қисқариши мумкин эди! Хуршид Ғиёсовнинг яқин масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 42'

    Мираҳматовнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни ушлаб олди.

  • 40'

    Тўраев ҳакамнинг қарорига жиддий эътироз билдирмоқда. Унда сариқ карточка бор(!).

  • 38'

    ГООООООООООЛ! "Қизилқум" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Элгужа Григалашвилининг зарбасидан кейин тўп Ватсадзега тегиб дарвоза тўридан жой олди.

  • 36'

    Ҳужумдаги қўполлик ишлатгани учун бу сафар Қамбаровга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 35'

    Элгужага нисбатан қоида бузган Тўхтасинов огоҳлантирилди.

  • 32'

    Икромоқнинг узатмасидан кейин Ғиёсов тўпга ета олмади.

  • 30'

    Кичик фоллар сабаб ўйин темпи бироз пасаймоқда.

  • 28'

    Григалашвилининг навбатдаги хавфли зарбасини Ягудин қайтарди.

  • 25'

    Эркин Бойдуллаев огоҳлантирилди.

  • 23'

    Салим Мустафоевнинг зарбасидан кейин дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 21'

    Голдан руҳланган мезбонлар фаолликда давом этмоқда.

  • 19'

    ГООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!

    Бойдуллаев бурчак зарбасини тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза тўридан жой олди.

  • 18'

    Жарима майдонига ёриб кирган Элгужанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 16'

    Фаррух Икромовнинг олис масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 13'

    Мақсудов шогирдлари майдон марказини ўз назорати остига олишга уринмоқда.

  • 11'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Григалашвили зарба йўллай олмади.

  • 9'

    Бу сафар рақибига нисбатан қалтис ҳаракат қилган Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим.

  • 7'

    Мараҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" футболчилари бундан норози.

  • 5'

    Томонлар устунликни қўлга олишга уринмоқда.

  • 3'

    Ёлғиз ўзи рейд уюштирган Григалашвилини ҳимоячилар тўхтатди.

  • 2'

    Илк сониялардан тошкентликлар тўп назоратини ўз қўлларига олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!