Ўзбекистон кубоги чорак финалида АГМК рақиби Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бўлади.

Ушбу қарама-қаршиликда жамоалар 30 бор тўқнаш келган. Ўзаро ўйинларда устунлик жамоамиз тарафида. АГМК ҳисобида 13 ғалаба, «Қизилқум»да эса битта кам - 12 ғалаба мавжуд. Қолган 5 ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам АГМК фойдасига: 49-42.

Ўйин 28 октябрь куни соат 18:15да Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

АГМК клуб матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар