"Қизилқум" сафарда "Локомотив" дарвозасига жавобсиз иккита гол урди

Суперлиганинг навбатдаги 22-турига қизғин тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда бугун Тошкентда "Локомотив" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, - дея хабар бермоқда "Қизилқум" матбуот хизмати.

Қизғин курашларга бой ўтган учрашувда “Қизилқум” 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги голларга жамоа сардори Эркин Бойдуллаев ва Беҳруз Саъдуллаев муаллифлик қилишди.

локо кизилкум1

"Қизилқум" таркиби: Игнатий Нестеров, Муҳсинжон Убайдуллаев, Олег Толмасов, Ислом Тўхтахўжаев, Файзулло Қамбаров, Жамшид Ҳасанов, Эркин Байдуллаев, Гиорги Кухианидзе, Шахзод Туропов, Элгужа Григалашвили, Ислом Кенжабоев.

Захирадагилар: Артём Макосин, Иброҳим Мухторов, Шамсиддин Сагдуллаев, Аҳрор Умаржонов, Азизбек Усмонов, Тимур Набиев, Салим Мустафаев, Хумоюн Абдуалимов, Беҳруз Саъдуллаев, Жасур Азимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!