"Қўқон-1912" ҳаворанг, “Қизилқум” эса оқ либосларда ўйнайди

Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi Суперлига 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари, учрашув комиссари Б. Арипов ҳамда назоратчи Ф. Абдуллаев иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари, жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.

Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси ҳаворанг формаларда, дарвозабон қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Қизилқум” футболчилари эса оқ либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабон эса қизил қора формада майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!