Яқинда ЎзПФЛ сайти орқали "Насаф" клубининг ОФК Кубоги финалига йўл олгани учун қаршиликларнинг Суперлигадаги айрим ўйинлари саналари ўзгариши ҳақида хабар берилганди. 

"Қўқон-1912" матбуот хизматининг маълум қилишича, Coca Cola Суперлиганинг навбатдаги 24-тур учрашувини Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтказиши лозим бўлган “шунқорлар” қисқа муддатли таътилга чиқишди.

7 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган баҳс номаълум муддатга қолдирилган. Сабаби, “Насаф” жамоаси 5 ноябрь куни Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтадиган ОФК Кубогининг финал учрашувида майдонга тушади, дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/10/2021 13:50
Nasaf jamoasi. Yolduzlarini. MTJ urtoqli uyinlarga iloji bulsa chaqerilmasa 11 chiga Surhon bilan uynasa. 15 chiga uziga Quqon qabul qilsa. zur bulardi. chunki keyin. 20 chiga. Sugdiyona safar uyishteradi kup ihtimol bilan Sugdiyona maydoniga pahta dalasi bulganlegi hisobka olsa netral poliya Poytahtni berin poliyasiga ayni. Pahtakor ili loka poliayasiga utkazilsa. balkim Dinama poliyasi yahshi bulsa. Smaarqantka utkazilar. har qalay PFL kim qancha klublarni poliyasi talabka javob bermagani uchun boshqa poliya utkazdiki.

Минбар

Барча блоглар