Мусобақа жадвалида 20 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугундан машғулотларга киришади. Футболчилар учун ажратилган қисқа муддатли танаффус ниҳоясига етди ва бугун Тошкентда тўпланадилар.

5 ёки 6 сентябрь кунига Суперлига жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштириляпти. Қўқонликлар 10 сентябрь куни Суперлиганинг 17-турида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши беллашадилар. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов жамоасини бўлажак муҳим учрашувга жиддий тайёрлаш мақсадида айнан Тошкентда шуғулланишни лозим топди.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар