Қозоғистон футзал терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбонларга қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу иккала ўйин ҳам "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Ушбу баҳс учун Қозоғистон терма жамоасининг қайдномаси эълон қилинди.

Дарвозабонлар: Игита («Қайрат»), Рауан Атантаев («Нур-Султон»);

Футзалчилар: Биржан Оразов, Чингиз Есенаманов, Альберт Акбаликов, Дуглас (Барчаси – «Қайрат»), Тайнан («Эль-Посо», Испания), Арнольд Кнауб («Динамо Самара», Россия), Нурбек Карагулов («Актобе»), Жомарт Токаев, Болат Сарбасов (иккаласи - «Атирау»), Ерсултан Сагиндиков («Байтерек»), Ринат Турегазин («Аят»,) Газиз Нагашибай («Рахмет»);

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!