Қудратилло Абдуқаҳҳоров проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) навбатдаги жанггини ўтказди. 

Ҳозиргина Калифорния штатида жойлашган "Dignity Health Park" аренасида якунига етган жангда канадалик Коди Кроулига (19-0, 9КО) қарши рингга кўтарилди. 

Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда, афсуски, ҳамюртимиз очколар эвазига мағлуб бўлди. Абдуқаҳҳоров иккинчи раундда Кодини нокдаун қилишига қарамай, тажрибали рақиби кейинчалик қайта олди.

Ҳакамлар 95-94, 97-92, 98-91 ҳисобларида Коди Кроули ғалабасини қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/12/2021 11:51
спенс кочиб юргани учун узок вакт жанг утказмаганидан бироз формадан чикиб колган булса керак.

×