Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) жанглар ўтказиб келаётган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) 11 декабрь куни Америка Қўшма Штатларида навбатдаги жангини ўтказади. Унга мағлубият нималигини билмай келаётган канадалик Коди Кроуле (19-0, 9 КО) рақиблик қилади. Кечанинг асосий баҳсида 53 кг вазнда WBC жаҳон чемпиони филиппинлик Нонито Донэйр (41-6, 27 КО) ўз ҳамюрти Реймарт Гебалло (24-0, 20 КО) билан тўқнаш келади. Мазкур кеча Showtime телеканали орқали трансляция қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×