"Қутурган" "Бавария" ёш иқтидорларга тўла жамоага қарши майдонга чиқади!

Ҳар бир чемпионатининг ўз етакчи клублари бўлади. Испанияда "Барселона", "Реал" Мадрид" ва "Атлетико". АПЛда бундай жамоалар талайгина. Бундеслигада сўнгги пайтларда "Бавария"га етадигани йўқ, аслида. Бироқ "Боруссия Дортмунд" бу клубни енгил нафас олишига қўймайди. Кураш таклиф қилади, гарчи ҳар сафар мағлуб бўлса ҳам. Шундай қилиб, бугун бизни Германиянинг икки асосий фигуралари ўртасидаги ўйин кутиб турибди.

"Бавария"

Мюнхенликлар сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш этаётган кам сонли клублардан бири ҳисобланади. Улар майдонда бўлган пайт камдан-кам ҳолларда рақиб жамоа устунлиги гувоҳи бўламиз. Ханс-Дитер Флик қўл остида Чемпионлар лигасини ютиб, фантастик икки мавсум ўтказган "Бавария" у кетганидан кейин ҳам кучсизланиб қолмади. "Лейпциг"ни ажойиб бошқара олган Юлиан Нагельсманн айни дамда Фликникидан қолишмайдиган жамоа шакллантирмоқда. "Бавария" Германия чемпионатида якунига етган 13 турга кўра, пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ҳисобида 10 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият мавжуд.

Шунингдек, Европа Чемпионлар лигасида ҳам мюнхенликлар жуда яхши иштирок этмоқда. Улар "Барселона", "Бенфика" ва "Динамо" Киев каби клублар билан бир гуруҳдан жой олган. 5 тур якунига кўра, немислар 15 очко тўплади, аниқроғи барча учрашувларда ғалаба қозонган. Мюнхен клубида ҳозирча ҳаммаси яхши. Бугунги учрашув фаворити ҳам айнан улар. Бироқ қарши томон ҳам етарлича қаршилик кўрсата олишига ишончим комил.

"Боруссия" Дортмунд

Дортмундликлар Бундеслигада ишончли ўйин кўрсатмоқда, лекин Европа Чемпионлар лигаси борасида бундай дея олмайман. "Аякс"га икки ўйиндаги мағлубият, шунингдек, сўнгги учрашувда "Спортинг" ҳам улардан устун келди. ЕЧЛнинг кейинги босқичига йўл олиш учун "асаларилар" сўнгги турда ғалаба қозониши ҳамда "Спортинг"нинг мағлубиятини кутиши лозим. Хуллас, Марко Розе шогирдларининг тақдири ўз қўлида эмас.

Бироқ "Боруссия" Дортмунд бошқача жамоа. Улар ҳеч қачон катта турнирлар учун даъвогарлик қилмайди, лекин катта совринлар учун кураша оладиган футболчиларни етиштириб чиқаради. Замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири Эрлинг Холанд ҳам шу ерда ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсатиб, грандлар эътиборига тушди. Шунингдек, бугун икки суперҳужумчи тўқнашувига ҳам гувоҳ бўламиз. Левандовски "Олтин тўп"ни юта олмади. Лекин яна уриниб кўрса бўлади. Ҳаракатнинг бошланиш нуқтаси айнан шу ўйинга тўғри келади. Холанд ҳам жароҳатидан энди қутилди ва голларга ўч ҳолатда. Хуллас, кўплаб факторлар бу баҳснинг қизиқлигини ошириб бермоқда.

Ўйинлар тарихи

Учрашувлар сони: 129 та

"Бавария": 63 та (ғалаба)
"Боруссия"Дортмунд: 32 та (ғалаба)
Дуранг: 34 та

Тахминий таркиб

состав

Жароҳат олган футболчилар

Боруссия Дортмунд:
Юсуф Мукоко, Марсель Шмельцер,  Матеу Морей, Жованни Рейна (?) Жуд Беллингэм (?) -

Бавария:
Марсель Забитцер, Буна Сарр, Йосип Станишич, Леон Горетцка (?), Танги Ньянзу (?)

Коронавирус: 
Торген Азар ("Боруссия" Д) Жошуа Киммих,  Эрик-Максим Чупо-Мотинг (иккаласи ҳам "Бавария")



Бундеслига тўпурлари рўйхати

1. Роберт Левандовски: 14  (13 та ўйин) 
2. Эрлинг Холанд: 10 (7 та ўйин)                          3. Авонийи 9 ( 14 та ўйин)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!