Рафаэль Бенитес ҳам

"Эвертон"нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес 129 йил олдинги натижани такрорлади.

Аниқроғи, 61 ёшли испаниялик мутахассис кеча "ирисчилар" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва 1892 йилдан буён биринчи марта ҳам "Эвертон", ҳам "Ливерпуль"ни бошқарган илк мураббийга айланди.

Бенитес 2004-2010 йилларда "Ливерпуль"ни бошқарган. У ушбу давр мобайнида мерсисайдликлар билан 4 та соврин қўлга киритган.

“Эвертон” ўтган мавсум АПЛни 10-ўринда, “Ливерпуль” 3-ўринда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар