Ральф Рангник МЮ бош мураббийи сифатида узоқроқ қолишни истайди

"Манчестер Юнайтед" футболчиларига вақтинча устозлик қилаётган Ральф Рангник "Олд Траффорд"да муваффақиятга эришса, жамоа бош мураббийи сифатида қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

- Ҳозир улар янги бош мураббий излаётган бўлиши мумкинлигини биламан. Агар улар мен билан бу ҳақида гаплашиб, фикримни сўрашса, ҳаммаси яхши бўлса ва жамоани ривожлантира олсам, раҳбариятга худди "Лейпциг"га берган таклифимни бераман - мени бир йил муддатга бош мураббий сифатида қолдириш яхши бўлиши ҳақида айтаман. Албатта, бу шунчаки тахмин. Мен учун ҳозир энг муҳими кейинги ўйинларда ғалаба қозониш, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!